Хинд актери Шохруххон билан лойиха тайёрлаганингиз ростми?
-Биласизми, 1996 йил, Хиндистон
билан хамкорликда «Чапани ошик» филмини суратга олишни бошлаган эдик.
Мазкур филмда Шохруххон, Абитабх Баччан ва бошка таникли инсонлар рол
уйнаши кузда тутилган эди. Биз Хиндистонга
келиб, деярли 2 ярим ой мазкур лойиха устида ишладик. Афсуски бизнинг
хомийимиз филмнинг бюджетини охиригача кутара олмади. Бу лойиха хозирги
кунгача очик.
“Амитабх Баччан билан биргаликдаги лойихамиз хали хануз очик..”
Нахотки Болливуд номли Хиндистоннинг кучи етмади бу филмга кумак беришга?
-Ахир
улар таклиф этилган актерлар холос. Шу катори мен хам таклиф килинган
актер эдим. Гоя ва лойиха Узбекистондаги хомийларга тегишли. Хабарингиз
бор, аавалги хамкорлик филмлари булмиш «Севги хакида афсона», «Алибобо
ва 40 карокчи», «Овчи» филмларида бош ролларга хинд актерлари
куйиларди. Чунки гоя уларга тегишли булган. «Чапани ошик»да эса гоя ва
муаллифлик Узбекистонга тегишли, шунингдек бош ролда хам узбек актери
булиши кузда тутилган эди.